Австралия миллий термаси бош мураббийи Анге Постекоглу ноябрь ойида ўз вазифасидан озод этилади. Бу ҳақда «Championat.asia» Goal нашрига асосланиб хабар берди.
Мутахассиснинг Австралия Футбол Федерацияси билан муносабатлари яхши эмаслиги таъкидлаб ўтилган. Унинг бошқарувида «соккеруз» Осиё Кубогида зафар қучган бўлса-да, ЖЧ—2018 учун тўғридан-тўғри чипта ютиб ололмади. Бу бахтни австралиялик футболчилар Япония ва Саудияга бериб қўйди.
Осиё плей-оффида Австралия икки ўйин натижасига кўра Сурияни таслим қилди. Мамлакат бош жамоасини 37 ёшли ҳужумчи Тим Кэхилл қутқариб қолгани эътиборга молик. Энди Австралия Россия мундиали чиптасини қўлга киритиш учун 6 ва 14 ноябрь кунлари Гондурасга қарши икки учрашув ўтказади.
Австралия ФФ учун мазкур ўйинлар натижаси катта аҳамият касб этмаслиги мумкин. Улар Анге Постекоглуни ишдан бўшатиш қарорига аллақачон келиб бўлган.
Австралия ОФК тасарруфига ўтгач, ЖАР—2010 ва Бразилия—2014 мундиалларига бориш вазифасини уддалай олганди. Бу конфедерацияда яшил қитъа вакиллари илк бор муваффақиятсизлик билан дуч келиши мумкин.
Изоҳ (0)