• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда IELTS топшириш нархи октябрда бирданига 650 минг сўмга ошди. Лекин бунга Кембриж университетининг алоқаси йўқ

    IELTS — International English Language Testing System — инглиз тили бўйича энг машҳур тест имтиҳони бўлиб, ҳар йили жаҳон бўйлаб 3 миллиондан зиёд киши IELTS топширади. IELTS’дан олинган яхши баҳо — имкониятлар эшигига ҳақиқий калит: абитуриент хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши, чет элга кетиш ниятида фуқаронинг виза олиши осонлашиши мумкин ва ҳоказо.

    Фото: Британия Кенгаши

    Фото: Британия Кенгаши

    IELTS имтиҳони — пулли. Унинг қиймати Кембриж университети томонидан белгиланади ва бир киши учун 120 фунтни ташкил этади. Ўзбекистонда IELTS имтиҳонлари Британия Кенгаши ваколатхонаси томонидан ўтказилади ва у имтиҳон ҳақини Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда қабул қилади.

    Ўзбекистонда 5 сентябрдан эркин конвертация жорий этилди — сўм, масалан, долларга нисбатан салкам икки баробар қадрсизланди: 29 августдаги курс бўйича 1 АҚШ доллари қиймати 4210 сўм 35 тийинни ташкил этган бўлса, 5 сентябрдан 8100 сўм этиб белгиланди.

    Эркин конвертация тўғрисидаги Президент фармони 2 сентябрь куни эълон қилинди ва бу ҳолат кўпчиликни шошилтириб қўйгани рост. Масалан, мобил алоқа операторлари ҳали ҳам 4210 сўмлик курс бўйича аҳолига хизмат кўрсатишда давом этмоқда; GM Uzbekistan ўз автомобиллари нархини долларнинг расмий курсига «боғлаш»ни тўхтатди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги хорижий ОТМларда ўқиш нархи энди қандай бўлади?

    Британия Кенгаши ҳам 5 сентябрдан 1 октябрга қадар IELTS имтиҳони учун тўловни Марказий банкнинг 29 августдаги курси бўйича қабул қилишда давом этди. Бироқ 1 октябрдан имтиҳон нархи сўмда ўзгарди — Британия Кенгаши сайтида ёзилишича, имтиҳон нархи октябрь ойи охирига қадар 1 296 000 сўмни ташкил этади (курснинг ўзгаришига қараб, ноябрда нарх яна ўзгариши мумкин).

    Шундай қилиб, имтиҳон нархи сўмда салкам икки баробар ошди — сентябрда 650 минг сўм атрофида бўлган тўлов октябрда салкам 1,3 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бироқ Кембриж университети белгилаган нарх — 120 фунт ўзгаришсиз қолган. Шунчаки, доллар билан бирга фунтнинг курси ҳам икки баробарга юқорилади — 29 август куни 5425 сўм 4 тийин бўлган Британия пули 5 сентябрдан кейин 10 495 сўм 17 тийиндан ошса ошяптики, ундан пастга тушаётгани йўқ.

    12.10.2017, 14:12   Изоҳ (0)   39979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Ангреннинг Красногорск шаҳарчаси иссиқлик таъминотидан узилган, болалар боғчалари кондиционерларда иситилади

    12.10.2017, 13:22

    Фарҳод Шодмонов Навоий вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    12.10.2017, 12:50

    Ўзбек тили ва адабиёти университети лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосининг янги лойиҳасини ишлаб чиқди. У 20 октябрдаги конференцияда муҳокамага қўйилади

    12.10.2017, 12:30

    Кутиб олинг: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи логотипи. У 10 миллион сўмга чизилган (фото)

    12.10.2017, 11:46

    Ёшлар уйи кимларга ва қандай тартибда берилади? 

    12.10.2017, 11:26

    Тошкентда Ўзбекистон—Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

    12.10.2017, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода 4 яшар қизча очликдан вафот этди

    Дунё | 21 июл, 14:25

    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

    Реклама | 21 июл, 13:39

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    Ўзбекистон | 21 июл, 14:05

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси — манба

    Спорт | 21 июл, 14:02

    Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган” 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:58

    “Супербактериялар миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлади” — экспертлар

    Дунё | 21 июл, 13:50

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:39

    Instagram: Турмушга чиқаётган Марям Тиллаева, набирали бўлган Раъно Зокирова, Юлдуз Турдиева оиласида жудолик

    Маданият | 21 июл, 13:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.