Аҳрор Маҳмудов Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) директори лавозимига тайинланди. У 2 октябрдан мазкур лавозимда иш бошлади, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.
Аҳрор Маҳмудов (1984 йилда туғилган) — Тошкент Ахборот технологиялари университети битирувчиси. Бунга қадар — 2014 йилдан — SensisGroup компанияси раҳбари бўлган.
2 октябрга қадар вақтинчалик директорлик вазифасини Деҳқонов Беҳзод Назирович бажариб келган эди. Энди Деҳқонов Беҳзод техник масалалари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ (0)