11 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон ФВВ Владимирдаги ЙТҲнинг ўзбекистонлик сўнгги қурбони исм-шарифини эълон қилди. ЙТҲнинг оғир аҳволдаги уч жабрланувчисидан бири — беш яшар Гулруҳ вертолётда Москвадаги шифохонага олиб ўтилди.
2. Қирғизистон Қозоғистон билан чегарада назоратни кучайтирди. Бу Қозоғистон томонининг дастлабки ҳаракатлари билан боғлиқ ва қирғизлар бунинг учун изоҳ талаб қилмоқда.
3. Юридик коллежда пичоқбозлик уюштирган ўқувчилар илгари жиноят ишлари иштирокчилари бўлган. Жасур Иброҳимов ишида эса можарога сабабчи бўлган қиз — Габриэл ҳақида илк бор маълумот берилди.
4. Туркманистон президенти Владимир Путинга алабай зотли кучук совға қилди. Турманистонда ушбу зотдаги кучуклар ахалтека отлари билан бир қаторда миллий бойлик ҳисобланади.
5. Юз миллион обуначига эга Селена Гомес қандай қилиб Instagram юлдузига айланди ва Time муқовасига чиқди? Унинг обрўли журнал юзига айлангани кўпчиликни ҳайрон қолдирди, лекин аслида бунинг ҳайратланарли жойи йўқ.
Изоҳ (0)