Россиянинг Владимир вилоятидаги автобус ва поезд иштирокида рўй берган фожиали ҳалокатда тўрт фуқаро жуда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди, улардан икки нафари болалар эди.
Икки ёшли болакай шифокорларнинг уринишларига қарамай, вафот этганди.
«Telegraf.uz» нинг ёзишича, айни дамда беш ёшли қизчанинг аҳволи ҳам шифокорларни хавотирга солмоқда.
10 октябрь куни қизча вертолёт орқали Москвага кўчириб келинди. Тахминан, бир соатдан кўпроқ вақт учган ҳаво транспорт воситасида бемор учун барча шароитлар яратилган бўлиб, унга парвоз пайтида тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирча қизалоқнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Москвалик шифокорлар унинг ҳаёти учун кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)