Таиланд ҳукумати ўтган йили қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) вафотидан сўнг мамлакатда эълон қилинган миллий мотам муддатини икки кунга узайтирди. Таиланд ҳукумати матбуот хизмати мотам 30 октябрь куни якунланишини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қиролликда мотам монарх вафоти куни 2016 йилнинг 13 октябрида бир йиллик муддатга эълон қилинган эди. Аввалроқ ҳукумат мотам муддатини 26 октябргача узайтирган эди. Ушбу кунда Бангкокда марҳум монарх кремация қилинади.
Энди эса вазирлар маҳкамаси мотамни узайтиришга қарор қилди. Чунки Рама IX ни дафн этиш маросими билан боғлиқ охирги тадбирлар айнан 29 октябрь куни якунланади.
Рама IX 2016 йилнинг 13 октябрида узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида Бангкок шифохоналаридан бирида вафот этди. Дафн этиш маросимлари 25 октябрдан 29 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)