Бразилия—2014 мундиалида ярим финалга қадар етиб борган, кейинроқ 3-ўрин учун баҳсда мезбонларни йирик ҳисобда таслим қилиб, мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритган Голландия термаси Россия—2018 дан четда қолди.
Сабаби ЖЧ саралашида очколардан кейин ўзаро ўйинлар эмас, балки тўплар нисбати ҳал қилувчи ролда бўлади. Швеция ва Голландия термалари илк учрашувда 1:1 ҳисобига имзо чекканди. Такрорий беллашувда Арьен Роббеннинг дубли голландлар ғалабасини таъминлаб берди. Бироқ тўплар нисбати шведлар фойдасига ишлаб турганди.
Голландия Россия мундиалига боришни истаса, сўнгги турда Швеция устидан 7 та гол фарқи билан зафар қучиши керак эди. Биринчи бўлимда 2 та гол урган Голландия, иккинчи 45 дақиқаликда тақдирга тан берди.
Евро—2016 финалига қадар етиб борган Франция термаси эса пешқадам сифатида мундиал чиптасини қўлга киритди. Дешам жамоаси шведлардан ҳам, голландлардан ҳам камроқ гол урди, шунга қарамай, вазифани муваффақиятли уддалади.
ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 10-тур 10 октябрь, сешанба
Франция — Беларусь 2:1
Голлар: Антуан Гризманн, 27 (1:0). Оливье Жиру, 33 (2:0). Антон Сарока, 44 (2:1).Голландия — Швеция 2:0
Голлар: Арьен Роббен, 16-пен (1:0). Арьен Роббен, 40 (2:0).Люксембург — Болгария 1:1
Голлар: Оливе Тилл, 3 (1:0). Ивайло Чочев, 68 (1:1).ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Миср, Польша, Исландия, Сербия, Португалия, Франция.
Изоҳ (0)