Ўзбекстонда 2016—2017-ўқув йилида 466 мингдан ортиқ ўқувчилар умумтаълим мактабларини тамомлаган бўлиб, шундан 170 мингдан зиёди касб-ҳунар коллежларига ўқишга кирган. 288 минг нафари, яъни 60 фоизидан ортиғи 10 синфларда ўқишини давом этирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўрта махсус таълим тизимига жорий йилда биринчи марта 10-синфларга ўқувчилар қабул қилиш йўлга қўйилди. Бу академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул жараёни билан баробор олиб борилди. Бунда асосан ота-оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинди.
Сўнгги бир йилда Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасига оид 70 га яқин қарор, фармон ва фармойиши қабул қилинди.
Соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Президенти томонидан ўтказилган йиғилишда соҳада амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш бўйича ота-оналар ва ўқувчиларнинг фикларнини инобатга олиш, улар билан «очиқ эшиклар» кунлари каби тадбирлар ташкил қилиб, учрашувлар ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидланган.
Изоҳ (0)