Польшада кибернетик мудофаа қўшинлари тузилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Антоний Мачеревич Краковдаги CYBERSEC конференциясида қилган чиқишида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз кибернетик қўшинлар яратиш ва криптология миллий маркази фаолиятини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилдик», — маълум қилди у.
Польша бош вазири Беата Шидло, конференция очилишида чиқиш қилар экан, ҳукумат томонидан кибермайдон масалалари бўйича департамент тузилишини маълум қилиб ўтди.
Изоҳ (0)