«Сурия демократик кучлари» мухолифати якшанба, 8 октябрь куни кечаси ИШИДнинг Раққадаги базаларига қарши ҳужумнинг якуний босқичини бошлайди. Бу ҳақда мухолифат қўмондони Ардал Ракка хабар берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар шаҳар стадиони атрофидаги ҳудудни ўраб олишга ҳаракат қилади. Мухолифат матбуот котиби Жиҳан Шайх Аҳмаднинг маълум қилишича, яқин вақт ичида Раққанинг ИШИДдан озод қилингани ҳақида хабар берилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)