Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондони генерал Муҳаммад Али Жафарийнинг маълум қилишича, АҚШ томонидан Эронга қарши янги санкциялар киритилган тақдирда, АҚШ Эроннинг баллистик ракеталари етиб бориши мумкин бўлган ҳудудлардаги ҳарбий базаларини «йўқотиши керак бўлади». Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жафарийнинг сўзларига кўра, АҚШ сиёсатининг Эронга нисбатан ҳар қандай қаттиқлашишини Теҳрон Штатларнинг ядро келишувидан чиқишига тенглаштиради. Бунинг натижасида эса тегишли чоралар кўрилади.
Шунингдек, у янги санкцияларнинг киритилиши ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳар қандай имкониятни йўққа чиқаришини таъкидлаган. Бунда Жафарий Вашингтонни музокаралардан муаммоларни ечиш учун эмас, балки босим ўтказиш мақсадида фойдаланишда айблаган.
Изоҳ (0)