Латвияда ўтаётган «Лиeпая» автораллиси вақтида вертолёт ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 1 киши вафот этди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда Delfi’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Уч киши тан жароҳати олган ва улардан икки нафари ҳозирда ҳушсиз ҳолатда», — дейди Фавқулодда тиббий хизмат вакили Илза Букша.
Kurzemes Radio маълумотига кўра, вертолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган.
Изоҳ (0)