Испания полицияси халқаро операция давомида 3,8 тонна кокаин олиб кетаётган кемани қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Кемада Испанияга 3,8 тонна кокаин олиб кетилаётган эди. Экипажнинг 7 нафар аъзоси ҳибсга олинган. Наркотиклар кема ошхонаси остидаги кабинада яширилгани аниқланди», — дейилади полиция хабарида.
Колумбиядан Испанияга йўл олган кема Канар оролларидан 870 километр узоқликда қўлга олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)