Озарбайжон пойтахти Бокуда «Талончиликка қаршимиз» шиори остида коррупцияга қарши митинг бўлиб ўтди, унга мингдан ортиқ киши чиқди, деб ёзади «Газета.ru».
Акция Озарбайжон демократик кучлар миллий кенгаши томонидан ташкил қилинди. Митингда тахминан 1000—1500 киши қатнашди.
Озарбайжон Миллий фронт партияси раиси Али Керимли айтишича, «ҳукумат турли йўллар билан бугунги акцияни барбод қилишга интилган».
У сиёсий маҳбусларни ёқлаб нутқ сўзлади ва уларнинг озод этилишини талаб қилди. Керимли ҳукуматни коррупция туфайли танқид остига олди.
«Одамлар халқни талаб, халққа тегишли маблағларни оффшорларга ўтказаётганларга ‘стоп’ дейиш учун бугун шу ерга йиғилди», — дея таъкидлади Керимли.
Изоҳ (0)