«Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўлоний Россия ҳарбий-коинот кучлари зарбасидан сўнг комага тушиб қолди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Россия ҲКК томонидан ‘Жабҳат ан-Нусра’ қўмондонлигининг йўқ қилиниши ва унинг етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўлонийнинг комага тушгани бутун Идлиб вилояти бўйлаб террорчиларни саросимага солиб қўйди», — деди Конашенков.
Шунингдек, авиазарба оқибатида 49 жангари, жумладан, «шарқий сектор» тузилмаларининг 7 нафар етакчиси ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги ал-Жўлоний снаряд парчаларидан кўплаб жароҳат олгани, қўлидан ажралгани ва оғир ҳолатда бўлиб турганини билдирганди.
Изоҳ (0)