Америкалик Стивен Пэддокнинг аёл дўсти 62 ёшли Мэрилу Дэнли «мерган»нинг режалари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«У менга ҳеч нимани айтмаган ва қандайдир қўрқинчи ҳодиса содир бўлиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай шаъма ҳам қилмаган», — дейилади Дэнлининг адвокати Мэттью Ломбард томонидан эълон қилинган баёнотида.
Дэнлининг сўзларига кўра, Пэддок «меҳрибон, ғамхўр ва босиқ одам» бўлган.
64 ёшли америкалик Стивен Пэддок 2 октябрга ўтар кечаси Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидан туриб кантри мусиқий фестивалига йиғилганларга қарата ўт очган эди. Бунинг оқибатида 58 киши ҳалок бўлган ва 520 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Изоҳ (0)