Россия президенти Владимир Путин заявил КХДРнинг илгариги раҳбари Ким Чен Ир 2000-йиллар бошида унга Шимолий Кореяда ядровий бомба борлигини айтганини маълум қилди. Бу ҳақда у «Россия энергетика ҳафталиги» тадбири доирасидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қаранг, 2001 йили Японияга кетишда Шимолий Кореяда бўлдим ва у ерда бугунги етакчининг отаси билан учрашдим. У менга ўша пайтиёқ ядровий бомбаси борлигини айтган эди. Бундан ташқари, улар оддий артиллерия тизимлари ёрдамида Сеулни осонликча нишонга олиши мумкин эди. Бу қачон бўлганди? 2001 йилда! Ҳозир 2017 йил, мамлакат доимий санкциялар шароитида яшайди, лекин ҳозир уларда атом бомбаси ўрнига водород бомбаси бор», — деди Путин.
Россия раҳбари Ғарб давлатларининг КХДРга қарши санкциялари вазиятни ўзгартирмаганини, аксинча, зиддиятни кучайтириб юборганини таъкидлади.
Изоҳ (0)