29 сентябрь куни соат 19:20 ларда Юнусобод туманида жойлашган Тошкент ирригация ва мелиорация институти ётоқхонаси қаршисида 1988 йилда туғилган эркак киши бошқарувидаги Spark автомобили икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Spark билан тўқнашган икки аёл қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia’га урилган. Оқибатда 1995 ва 1987 йилда туғилган қизлар Тошкент тиббиёт академиясида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)