Жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент вилоятининг Пискент туманидан ўтган «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон» йўлининг 119-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ҳайдовчи ГАЗ-3102 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, 50—55 ёшлардаги эркак кишини уриб юборган, натижада пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)