Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2 октябрь, душанба куни Чорвоқ ва Чимёнда ёғингарчилик кузатилади, ёмғир қорга айланиши мумкин.
Хабар беришларича, Чорвоқда 2 октябрь куни ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги сониясига 5—10 метрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+4 даража, кундузи +12...+14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Чимёнда ҳам душанба куни ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги сониясига 5—10 метрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси +1...+3 даража, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қамчиқда 2 октябрь куни об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги сониясига 5—10 метрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2 даража, кундузи +6...+8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)