Беларусь пойтахти Минскда 21—24 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Халқаро цирк санъати фестивалида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар бермоқда.
Фестивальда АҚШ, Россия, Австралия, Германия, Украина, Руминия, Миср, Эфиопия, Литва, Латвия, Венгрия, Шимолий Корея, Қозоғистон каби 16 мамлакатнинг 100 дан зиёд цирк артистлари қатнашган.
Цирк дастурида акробатлар, жанглёрлар, гимнастлар, ҳайвон ўргатувчилар, масхарабозлар ўзларининг ёрқин номерларини намойиш этган. Фестивалда Ўзбекистон номидан Рустам Ҳаметов раҳбарлигидаги ҳаво гимнастлари қатнашган.
«Энг яхши номерлар гала-концертга таклиф этилди ва ғолиблар шишадан ишланган ғаройиб цирк цилиндри билан тақдирланади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)