Робот-тракторлар ҳар қандай об-ҳаво ва куннинг ҳар қандай вақтида ишлаган ҳолда қишлоқ аҳолисининг қариши билан боғлиқ муаммоларни ечишга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Киотода бўлиб ўтган «Жамиятда фан ва технология» анъанавий форумида Япония бош вазири Синдзо Абе маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Робототехника ёрдамида эришиш мумкин бўлган муваффақиятлар ҳақида гапирган бош вазир 2017 йилнинг август ойида Ҳоккайдо оролида фойдаланишга топширилган ва «бир-бири билан гаплаша оладиган» тўртта тракторни мисол қилиб келтирди.
Синдзо Абенинг сўзларига кўра, тўлиқ автоматлашган ва ўзи ҳаракатланувчи тракторларга келажакда GPS навигация тизими ўрнатилади ва улар куннинг ҳар қандай вақтида ва ҳар қандай ҳавода, ҳатто унинг эгаси ухлаётган вақтда ҳам ишлай олади.
«Энди фермерларнинг қаришидан хавотир олмаса ҳам бўлади», — деб таъкидлаган баш вазир.
Изоҳ (0)