Россиянинг Амур вилоятида ҳарбий хизматчи бир зобит ва икки оддий аскарни отиб ташлади, яна икки кишини яралади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, шундан сўнг эркак қўлида қурол билан воқеа жойини тарк этди.
Қотиллик полигонда рўй берди.
«Ҳарбий хизматчи кутиб турганлар гуруҳига қарата автоматдан ўт очди», — дейилади мудофаа вазирлигининг хабарида.
Гумондор — доғистонлик Ҳасан Абдулаҳадов. Россия тергов қўмитаси қотилликлар юзасидан жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ (0)