Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мьянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутеррешни мамлакатга ва роҳинжа халқи вакиллари яшайдиган Ракхайн штатига ташриф буюришга таклиф қилди, деб ёзади «Газета.ru» Мьянма миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси У Таунг Тунга таяниб.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Таъкидланишича, аввалроқ Гутерреш Мьянмага мамлакатни зўравонлик туфайли тарк этган роҳинжалар қайтиши учун шарт-шароитларни таъминлашга чақирган эди.

«Янгондаги дипломатик корпус вакиллари журналистлар ҳамроҳлигида душанба куни Ракхайн штати шимолига ташриф буюради. Уларда у ердаги вазият ҳақида биринчи қўллардан ахборот олиш имконияти бўлади. Шуни қувонч билан таъкидламоқчиманки, Мьянма ҳукумати бош котиб ва бош котиб ўринбосарига Мьянмага ташриф буюриш учун таклифнома юборди. Уларни яқин орада кутиб олишга умид қиламиз», — деди У Таунг Тун.

Изоҳ
Асосий янгиликлар