Мумбайдаги шаҳар атрофига қатновчи темир йўл бекатида рўй берган тиқилинч оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 29 сентябрь, жума куни тонгда мегаполиснинг жанубий қисмида, Прабхадеви ва Парель бекатлари оралиғидаги ўтиш йўлида содир бўлди. Унинг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас, полиция юз берган фожиа тафсилотларини ўрганиш зарурлигини билдирди.
Маҳаллий ОАВга кўра, Мумбайга шу куни кучли жала ёпирилган. Шаҳар ҳамда унинг атрофидаги аксарият аҳоли ёғинлар кўчаларнинг сув босиши ва тиқинларга олиб келишидан хавфсираб, шаҳар атрофи поездларидан фойдаланишга қарор қилди.
Натижада ушбу поезлардаги йўловчи оқими кўпайди, икки бекат ўртасидаги ўтиш йўли эса ғарбий ва марказий темир йўл линияларини бирлаштиргани учун энг гавжум жой саналади.
Изоҳ (0)