АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раиси Си Цзиньпинни «энг қудратли етакчи» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Трамп хусусий хайрия оқшомидаги чиқиши давомида шундай фикр билдирди.
«У Хитойнинг охирги 100 йил мобайнидаги энг қудратли етакчи бўлса ажаб эмас. Биз яқин алоқалар ўрнатганмиз», — деди АҚШ президенти.
Шимолий Корея атрофидаги вазиятга тўхталар экан, Трамп бу муаммони бир неча йил аввал ҳал этиш зарур бўлганини яна бир бор таъкидлади. У КХДР етакчиси учун ўйлаб топган «ракета-одам» лақабини эса ҳақорат эмас, аксинча, ҳатто мақтов сифатида қабул қилиш мумкин эди. Бироқ Ким Чен Ин уни «қария» деб атаганидан сўнг буни жавобсиз қолдирмасликни лозим топди.
«Энди уни ‘кичкина ракета-одам’ деб номлайман», — изоҳ берди Трамп.
Изоҳ (0)