Россия президенти Владимир Путин Африка мамлакатларининг 20 миллиард доллардан ошиқроқ қарзлари бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Катта қарздорликка эга энг камбағал мамлакатларга ёрдам бериш ташаббуси доирасида Африка мамлакатларининг 20 миллиард доллар қарзидан воз кечдик», — деди у журналистларга Гвинея президенти Алфа Конде билан мулоқот якунларига кўра.
Президент 2016 йили Россия Бутунжаҳон озиқ-овқат ташкилоти каналлари орқали Африкага 5 миллион доллар ёрдам кўрсатганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)