Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Олимлар гуруҳи Шимолий Корея сув остида водород бомбаси синови ўтказиши оқибатларини башорат қилишга уринди. Бу ҳақда Motherboard хабар бермоқда.

Фото: Motherboard

Фото: Motherboard

Нью-Йорк университети профессори Оливер Бюлерга кўра, детонация натижасида улкан тўлқинлар пайдо бўлади ва бу юзага катта миқдорда сув буғи ҳамда чиқиндилар кўтарилишига олиб келади. 1946 йилдаги ядро бомбаси синовидан сўнг сувдан 38 мингтта ўлик балиқ чиқариб олинганди.  Зарб тўлқини ва радиация яқин атрофдаги деярли барча тирик мавжудотни ўлдиради. Шу билан бирга, тўлқинлар цунами ҳосил қилмайди.

Океаншунос Мэтью Шаретт, ўз навбатида, портлаш туфайли океанда радиофаол элементлар жамланиши инсонларга хавф туғдирмайдиган даражада оз бўлишини билдирмоқда.

Океанография институти мутахассиси Вудс-Хоул Кен Бусселер эса оқим радиофаол сувни қаерга олиб кетишини деярли тахмин қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Олимлардан ҳеч бири узоқ истиқболда водород бомбаси портлатилиши асоратларини айтиб беролмади. Бунинг асосий сабаби шундаки, бундан 70 йил аввал синовлар ўтказилган минтақалар ҳозиргача тикланмаган.

Маълумот учун, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо мамлакат етакчиси Ким Чен Ин Тинч океанида водород бомбаси синовини ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар