Россия пойтахти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Москвадаги квартиралардан бирида жасади топилган шахснинг ўлими сабабларини ўрганишга киришди. Бу ҳақда «РенТВ» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур шахс бундан 1,5 йил аввал Сокольнический Вал кўчасидаги квартирада ёнғинда ҳалок бўлган.
22 сентябрь куни квартирани тозалаш учун келган киши жизғанак бўлган инсон суякларини топиб олди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатга ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)