Норвегия телеграф бюроси 26 сентябрь, сешанба куни мамлакатнинг 80 ёшли қироли Харальд V вафоти ҳақида янглиш хабар тарқатди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
«Қирол соғ-омон. НTБ юз берган ҳолат юзасидан афсус билдирди. Ҳамма хато қилиши мумкин», — деди валиаҳд шаҳзода Хокон Магнус.
НTБ бош муҳаррири ва ижрочи директори Мадс Ингве Старвикка кўра, агентлик обуначиларига қиролнинг ўлими ҳақида олдиндан тайёрланган хабар тасодифан жўнатиб юборилган. Агентликда бошқа кўплаб йирик ОАВлари каби мамлакатнинг олий мартабали шахсларига оид батафсил таъзиянома, шунингдек, зудлик билан тарқатишга мўлжалланган қисқа хабарлар олдиндан тайёрланади ва янгиланиб турилади.
Хато эса шундай хабарлардан бирини янгилаш чоғида рўй берди. Бироқ матн жорий янгиликлар қаторига қандай кириб қолгани ҳозиргача номаълум.
Изоҳ (0)