Ироқ Курдистонининг Референдум ва сайловлар бўйича олий мустақил комиссияси мухториятнинг мустақиллиги бўйича референдум амалга ошган деб ҳисобланишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ хабар қилинганидек, участкага келган 3,3 миллион сайловчининг 92,73 фоизи мустақилликни ёқлаб чиққан. Сайловчилар давомати 72 фоизни ташкил қилган.
Шу тариқа, 2,8 миллион сайловчи мустақилликни ёқлаб овоз берган.
Қарши фикр билдирганлар 7,2 фоизни ёки 224 минг кишини ташкил этди.
«Курдистоннинг барча қисмларида ишладик. Жараён жуда муваффақиятли ўтди. Кўплаб халқаро кузатувчилар иштирок этди. Референдум қоидабузарликларсиз ўтди", — деди комиссия вакили брифинг чоғида.
Изоҳ (0)