Эронда Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Мессенжер экстремистик материаллар ва болалар порногорафиясини тарқатишда айбланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Теҳрон прокурори Аббос Жаъфар Давлатободий Telegram’дан ИШИД аъзолари, наркотиклар, қурол-яроғ савдоси ва болалар порнографияси билан шуғулланувчилар фойдаланишини даъво қилди.
Дуров Twitter’даги саҳифасида мазкур айбловларга муносабатини билдирди.
«Буни эшитиб ҳайратланмай илож йўқ. Биз Эронда террорчилик ва порнографияга оид контентни мунтазам блоклаймиз. Бунинг реал сабаблари бошқа деб ўйлайман», — таъкидлади Telegram асосчиси.
Маълумот учун, Эронда Telegram оммалашган мессенжерлардан саналади ва ойлик аудиторияси 40 миллион кишини ташкил этади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)