Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ҳаж зиёратини адо этиш учун жўнаб кетган зиёратчиларнинг охирги гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати.
Уларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасадди ходимлари кутиб олди.
Жорий мавсумда ўзбекистонлик зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, шифокорлар ҳамда гуруҳ раҳбарлари томонидан юқори савияда хизмат кўрсатилди.
Охирги рейс келиши билан «Ҳаж—2017» мавсуми муваффақиятли якунланди. Бу мавсумда Ўзбекистондан жами 7350 нафар фуқаро ҳаж зиёратига жўнатилди.
Бу йилги ҳаж мавсумида 72 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаж ибодатини адо этиб қайтди.
Изоҳ (0)