Президент «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзади Norma.
Ҳужжатга мувофиқ, «Иккиламчиқораметаллар» унитар корхонаси бошқарув сифатида комбинат тузилмасига кирди, ҳудудий МЧЖлар «Ўзметкомбинат» АЖнинг филиалларига айлантирилди. Шунингдек, Ўзметкомбинат устав капиталига давлат улушини кўпайтириш ҳисобига мол-мулк мажмуаси — «Умумий овқатланиш комбинати» ДК берилди.
«Ўзметкомбинат» АЖ мамлакатда қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (сотиб олиш) бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланди. Топширилган ҳажмлар бўйича ҳисоб-китоблар металл парчаларини топширувчиларни рағбатлантирадиган ва бозор асосида белгиланадиган келишилган нархда амалга оширилади.
Республикада йирик истеъмолчилар (бюджет ҳисобидан молиялаштириладиганларидан ташқари)га қора металлар ва тегирмон шарларини ижарага бериш биржа савдолари орқали, шунингдек, ҳар йили белгиланадиган балансларга мувофиқ ўртача биржа нархлари бўйича тўғридан-тўғри келишувлар асосида амалга оширилади.
Изоҳ (0)