• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кечаси 3 да қўнғироқ қилиб, уйга қайтишимизни айтишди»

    Аввалроқ, пахта теримига жалб қилинган ОТМлар ўқитувчи ва талабалари 22 сентябрдан далалардан ўқиш ва иш жойларига қайтаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги ахборот манбасининг хабар қилишича, 21 сентябрь куни тунда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 8 августдаги баённома қарори ижросини таъминлашни талаб қилган.Мазкур қарорда 2017 йил пахта ҳосилини териб олишда 18 ёшга тўлмаган ёшларни, шунингдек ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг меҳнат фаолиятида бўлган ходимларини пахта терими тадбирларига мажбурий тарзда жалб қилиш қатъий ман этилиши айтиб ўтилган.

    Талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини зудлик билан пахта далаларидан олиб чиқиб кетиш топширилган. Ҳудудлар ва давлат органлари раҳбарлари юклатилган талабларни бажармаганлик учун огоҳлантирилиб, акс ҳолда «ташкилий чоралар» кўрилиши мумкинлиги маълум қилинган.

    Нашр таҳририяти ярим тундан буён Ўзбекистоннинг ҳудудлардаги ОТМлари талабаларидан кўплаб хабарларни қабул қилиб олган. Уларда талабаларни уйларига қайтариб юборилгани ёки бунга тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинган.«Бизни кечаси 3 да уйғотишди ва уйга кетишимизни айтишди. Соат 5 да биз Навоийда эдик, ҳозир эса дарсдамиз», — деди Навоий вилоятида пахта тераётган ОТМлардан бирининг талабаси нашр билан суҳбатда.

    Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги талабалар ҳам пахтадан қайтганини маълум қилган.

    «Сўнгги вақтларда мухбирларимиз суҳбатлашган талабалар пахта теримига ихтиёрий равишда чиқиш тўғрисида аризалар ёзиб беришга мажбур бўлганларини айтган эди. Айримлари пахта теришга чиқишдан бош тортган тақдирда, ўқишдан четлатилиши тўғрисида босим бўлганини ҳам маълум қилган», — дейилади хабарда.

    Хабарида материални тайёрлаш вақтида нашр вакили солиқ инспекциясига чақирилиб, компаниядан давлатга ёрдам бериш мақсадида Жиззах вилоятига пахта теримига жўнатиш учун уч нафар ходим тақдим этиш сўралгани ҳам баён этилган.

    «Қайд этиш жоизки, ушбу мурожаат илтимос кўринишида бўлиб, мажбурлашдек кўринмади. Биздаги маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудларида ҳар қандай вазиятда далаларга чиқишга тайёр турган пахта териш машиналари ‘стартъда турибди»,— дейилади хабарда.

    Фермер хўжаликлари пахта йиғим-теримига банд бўлмаган аҳоли, жумладан «Фидойи ёшлар отрядлари» вакилларини жалб қилишлари мумкин. «Фидойи ёшлар отряди», бу — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи лойиҳаси бўлиб, банд бўлмаган ёшларга турли мавсумий ишларда иштирок этиш орқали даромад олиш имкониятини тақдим этади.

    Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг селектор йиғилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркдан қайтган кунида бўлиб ўтди. 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаган давлат раҳбари Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бекор қилиш бўйича амалий чоралар кўрилганини маълум қилган эди.

    Нашр сўровида иштирок этган экспертлар давлат раҳбарининг пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш амалиётини бекор қилиш тўғрисидаги иродали қарорини тарихий ҳодиса деб атади.

    22.09.2017, 14:29   Изоҳ (0)   145505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан Мексика президентига ҳамдардлик билдирди

    22.09.2017, 14:23

    Фотогалерея: Одамни ақлдан оздирувчи мантиқсизликлар

    22.09.2017, 13:25

    Россиянинг «Ростех» давлат корпорацияси Ўзбекистонга дорилар экспорт қилишни бошламоқчи

    22.09.2017, 11:48

    БМТ томонидан бухоролик ва жиззахлик фермерларга кўчиб олиб юриладиган мобил уйлар топширилди (фото)

    22.09.2017, 11:43

    Истанбулдан Тошкентга учиб келган аёл оёқ кийимига яширган 20 минг доллар қалбаки бўлиб чиқди

    22.09.2017, 11:37

    Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

    22.09.2017, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.