«Ростех» давлат корпорацияси Ўзбекистонга дори воситалари ва тиббий буюмларни экспорт қилишни бошламоқчи. Тегишли меморандум «Ростех» таркибига кирувчи «Миллий иммунобиология компанияси» ва «Ўзмедэкспорт» Республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси ўртасида имзоланди, деб ёзади «Review.uz».
Ҳамкорлик доирасида «Миллий иммунобиология компанияси» ва «Ўзмедэкспорт» экспорт бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди, бирламчи лойиҳаларни ишлаб чиқади ҳамда инновацион технологиялар ва маҳсулотларни жорий қилиш учун шароитларни яратади.
Изоҳ (0)