Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексикада юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мамлакат президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди», — дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев бутун Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Изоҳ (0)