• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қарзга яшаш: АҚШ давлат қарзи нима ва у нега тинимсиз ошиб бормоқда?

    «Харви» тўфони туфайли Вашингтон табиий офатдан энг кўп жабрланган штат — Техасга тезкор молиялаштириш ажратишга мажбур бўлди. Траншни таъминлаш учун Конгресс ва АҚШ президенти Дональд Трамп шошилинч тарзда қисқа муддатли бюджетни қабул қилди ва федерал ҳукумат фаолиятини вақтинчалик узайтириш учун давлат қарзи лимитини оширди, деб ёзади «ТАСС».

    АҚШ Федерал заҳираси биноси. Фото: AP Photo

    АҚШ Федерал заҳираси биноси. Фото: AP Photo

    Бир неча кун ўтиб давлат қарзи тарихда биринчи марта 20 триллион доллар кўрсаткичдан ошди. Барак Обама бошқарувидаги саккиз йил давомида мамлакат қарзи 10,63 триллион доллардан деярли икки баробар ошди. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас — ҳозир Вашингтонда федерал ҳукуматга чекловларсиз қарз олиш имконини берувчи чора муҳокама қилинмоқда.

    Давлат қарзи нима?

    Бу АҚШ федерал ҳукуматининг ўз кредиторлари олдидаги қарзидир. Вашингтон бюджетдаги тақчилликни қоплаш ва барча зарур харажатлар — соғлиқни сақлаш, инфратузилма, мудофаа ва бошқаларга тўлаш учун пул қарз олади. Бу ижарага олинган квартирага тўлаш учун кредит олиш кабидир.

    АҚШ давлат қарзи икки: ички ҳукумат ва умумий қисмлардан иборат. Уларнинг миқдори ҳозирда тегишли равишда 5,5 триллион ва 14,6 триллион долларни ташкил этади. Биринчиси АҚШ бюджетининг ҳукумат агентликлари, масалан давлат пенсия фондлари олдидаги қарздорликдан шаклланган. Улар эркин маблағларини давлат заёмининг бозордан ташқари облигацияларига киритиш ҳуқуқига эса.

    АҚШ давлат қарзи

    АҚШнинг энг йирик хорижий кредиторлари, миллиард долларда

    Давлат қарзининг умумий қисми жисмоний шахслар, корпорациялар, АҚШ Федерал заҳира тизими, шунингдек, штатлар ҳукуматлари ва чет давлатларга тегишли ғазначилик қимматли қоғозларидан иборат. Қўшма Штатлар облигациялари бутун дунё инвесторлари орасида энг оммабоп қоғозлар ҳисобланади. АҚШ Давлат қарзига ҳаммадан кўп Хитой пул киритади. У 1,146 триллион ғазначилик қимматли қоғозларига эга. Америка облигацияларининг даромадлилиги катта эмас — энг кўп тарқалган (ўнйиллик) узоқ муддатли мажбуриятлар ҳозир 2,16 фоиз йиллик даромад келтиради. Бироқ бу дефолт эҳтимоли паст бўлган, ҳар доим очиқ бозорда жорий нархлар бўйича жиддий йўқотишларсиз сотиш мумкин бўлган ишончли қоғозлардир.

    Нега давлат қарзи мунтазам ўсмоқда?

    Чунки бюджет тақчиллиги доимий равишда ўсмоқда ва уни давлат қарзи эмиссияси ҳисобидан қоплашга тўғри келмоқда. Бюджетдаги бўшлиқни солиқларни ошириш ёки чиқимларни қисқартириш ҳисобидан ҳам қоплаш мумкин эди, бироқ ҳар иккала вариант иқтисодий ўсишга ҳалокатли таъсир этиши ва фуқаролар норозилигини келтириб чиқариши мумкин. АҚШда бу каби танлов борасида муаммо йўқ: Америка давлат қарзи шундай валютада қийматлаштирилганки, Вашингтон унинг эмиссияси устидан тўғридан-тўғри назорат қилади ва зарурат бўлганда Федерал заҳира тизими қарз мажбуриятларини қоплаш учун босма станогини ишга туширишга тайёр. Бошқа ҳеч бир мамлакатда бундай имконият йўқ.

    Айнан шу сабабли юқори ташқи қарз мамлакат дефолтини келтириб чиқармайди. Дефолт, яъни қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар ёки асосий қарзни тўлай олмаслик давлат эскиларини қоплаш учун янги кредитлар олишга қодир бўлмагандагина юз бериши мумкин. АҚШда бундай вазият фақат бир ҳолатда — Конгресс федерал ҳукуматга давлат қарзи лимитини оширишни тақиқлаганда юз бериши мумкин. 2011 йилнинг ёзида, Барак Обама президентлиги даврида, АҚШ техник дефолтга яқин келиб қолди, бироқ планкани 2,1 триллион долларга ошириб, уни четлаб ўтди.

    Америкаликларни ҳақиқатда ташвишлантирадиган ягона ҳолат — бу давлат қарзининг ЯИМга бўлган нисбати. Жаҳон банкининг баҳолашича, мамлакат давлат қарзи унинг йиллик ЯИМи 77 фоизига тенг келганда муаммоли ҳисобланади. Бироқ кўпчилик мамлакатлар бир неча ўн йилдан буён ундан ҳам каттароқ қарз билан яшамоқда, мисол учун Франция, Италия ва Японияда ушбу кўрсаткич 100 фоиздан ошади. АҚШда охирги йилларда мамлакат давлат қарзи ЯИМдан тахминан 4 фоизга юроқи.

    Ҳозирги маъмуриятнинг позицияси қанақа?

    АҚШнинг жорий қарз муаммолари — 2007—2008 йиллар молиявий-иқтисодий инқирози оқибати. Ўшандан буён мамлакат давлат қарзи юқори нуқтасини бир неча марта оширишга мажбур бўлди, бу эса демократ Барак Обама собиқ маъмурияти ва Конгрессдаги республикачилар мухолифати ўртасида сиёсий можароларни келтириб чиқарган.

    Бундай қарама-қаршилик ҳозир ҳам давом этмоқда. Жумладан, республикачилар тегишли қонун лойиҳасига бюджет чиқимларини камайтириш ҳақида тузатиш киритишга уринмоқда. Демократлар анъанавий равишда бунга қарши чиқмоқда. Дональд Трамп бир неча марта давлат қарзини камайтириш ва ундан ташқари, саккиз йилда ундан қутулишга ваъда берган. Бироқ унинг «Американи яна буюк давлатга айлантириш» режаси ва 1980 йилдан буён солиқлар бўйича энг катта қисқартиришларни ўтказиши бюджет учун пулларни талаб қилади, бу эса қарздорликнинг ўсишига сабаб бўлади.

    Сентябрь бошида Трамп давлат қарзи бўйича ўз нуқтаи назарини ўзгартирди. Президент нафақат унинг юқори нуқтасини оширишни қўллаб-қувватлаши, балки ушбу масалани Конгресс билан кўриб чиқиш жараёнини тўлиқ бекор қилиш тарафдори эканлигини маълум қилди. The Washington Post газетаси маълумотига кўра, Трамп ва демократларнинг сенатдаги етакчиси Чак Шумер қарз лимитини тўлиқ бекор қилиш йўналишида бирга ишлашга келишиб олган.

    Президентнинг бу ҳаракатлари консерваторларга маъқул келмади — республикачиларнинг сенатдаги етакчиси Митч Макконнелл қарздорлик лимити бошқа кўтарилмаслигига сўз берди. Ушбу мавзудаги навбатдаги дебатлар 8 декабрда якунланиши лозим — айнан ушбу муддатгача Конгресс томонидан тасдиқланган бюджет ва қарз юқори нуқтасини ошириш амал қилади.

    21.09.2017, 14:24   Изоҳ (0)   25475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда йил давомида камида 12 та терактнинг олди олинди

    21.09.2017, 13:48

    Евроиттифоқ Ироқнинг ИШИД жангариларидан озод қилинган ҳудудлари аҳолисига ёрдам учун 294 млн доллар тўплади

    21.09.2017, 13:24

    Жанубий Кореядаги KАI авиақурилиш компанияси вице-президенти ўлик ҳолда топилди

    21.09.2017, 12:48

    Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 230 кишига етди

    21.09.2017, 12:36

    Германияда 250 йил давомида илк бор пайдо бўлган ёввойи зубр ўлдирилди

    21.09.2017, 12:12

    Россия мудофаа вазирлиги Дайр-аз-Зор тўлиқ озод этиладиган муддатни маълум қилди

    21.09.2017, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.