Мексикада рўй берган шиддатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 251 кишига етди. Бу ҳақда, минтақавий маъмурият баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгари қурбонлар сони 230 кишини ташкил этгани маълум қилинган эди.
7,1 магнитудали зилзила Мексикада 19 сентябрь куни рўй берди. Ер силкинишлари Мексика жанубида, хусусан, пойтахт Мехикода сезилди.
Мехикода 115 киши, Морелос штатида 73 киши, Пуэблада 44 киши, Мехико штатида 13 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Геррерода беш, Оахакада бир ўлим қайд қилинди.
Изоҳ (0)