Ливан президенти Мишель Аун БМТни суриялик қочқинларни ўз юртига қайтаришда ёрдам қўлини чўзишга даъват этди. БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги чиқишида у Сурия қўшинлари мамлакат ҳудудининг 85 фоизини назоратга олганини қайд қилиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шубҳа йўқки, БМТ сурияликларни ҳозир юртига қайтаришга ёрдам бергани маъқул, улар қочқинлар лагерларида оғир аҳволда яшамоқда», — деди у.
Шунингдек, Ливан етакчиси қочқинларни кўчириш жараёни ихтиёрий характерга эга бўлиши лозимлигини қўшимча қилди.
Унинг ахборотига кўра, Ливанда қочқин мақомида яшаётган сурияликлар сони у ерда турган фаластинликлар билан бирга мамлакатда бўлиб турган аҳолининг ярмини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)