Австриянинг Kreisel фирмаси Арнолд Шварценеггер учун дунёдаги биринчи электр Hummer H1 автомобилини яратди, деб ёзади «Мотор».
Машина компаниянинг янги тадқиқотлар ва ишланмалар маркази очилиш маросимида премьера қилинди, унда актёр Австрия канцлери Кристиан Керн билан бирга қатнашди.
Йўлтанламасни бор-йўғи икки ойда тугатишди. Уни олд ва орқа ўқлардаги электр моторлар билан жиҳозлашди, уларнинг умумий қуввати 490 от кучига тенг. Двигателлар 100 киловатт/соат сиғимли батареялар комплектидан қувват олади.
Автомобиль бир марта олган қуввати билан 300 км йўл босади. Экологик Hummer’нинг оғирлиги 3300 килограммга тенг.
Изоҳ (0)