Tesla компанияси «Шимолий Американинг йил енгил автомобили ва йўлтанламаси» танловида янги Model 3 билан иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
The Detroit News нашрига кўра, компания Model 3 ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эътибор қаратгани, эҳтиёж катталиги сабабли ҳозирча бўш автомобиллар йўқлигини рўкач қилиб, ҳакамлар ҳайъатига синовдан ўтказиш учун машина тақдим этишдан бош тортди.
Tesla синов учун илк туркумдаги Model 3 машиналарини бермай, уларни аввал маромига етказиш режалаштирган кўринади. Номзодлар орасида компаниянинг бошқа моделлари йўқ.
Шу тариқа, экомобиллар орасида танловга номзодлардан фақат бирйўла уч модификацияда таклиф этилаётган Hyundai Ioniq қолди.
Изоҳ (0)