Россия ва Беларусь ўтказаётган «Ғарб — 2017» ҳарбий машғулотлари қўрқув уруғини сочишга қаратилган, деди Литва президенти Даля Грибаускайте. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда дунёнинг эътибори Шимолий Корея ва бошқа минтақаларга қаратилган, «аммо товламачилик ва тажовузкорликнинг худди шу усуллари Украинада ва НАТОнинг шарқий чегараси бўйлаб қўлланилмоқда».
«Юз мингга яқин россиялик ҳарбий хизматчилар Болтиқ мамлакатлари ва Польша чегараларида, ҳатто Арктикада ҳам ҳужумкор хусусиятга эга ‘Ғарб — 2017’ ўқув машқларида қатнашмоқда», — деди Грибаускайте БМТ Бош Ассамблеяси минбарида туриб.
Литва президенти таъкидлашича, Россия бундай ҳарбий машғулотларни ўтказиш орқали, «ўз армиясини Ғарбга ҳужум қилишга ўргатиб, қўшни давлатларга қарши тажовузкор сценарийларни репетиция қилмоқда».
Изоҳ (0)