Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси – Регистон майдонининг макети топширилди, деб ёзади ЎзА.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл, Бош Ассамблея сессиясига келган дипломатлар, БМТ ахборот маркази ходимлари қатнашди.
Регистон майдонининг макети Ўзбекистоннинг қўли гул уста ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилган.
Ўзбекистоннинг «ташриф қоғози» бўлмиш ушбу экспонатнинг БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилганида ўзига хос чуқур рамзий маъно бор, деди давлат раҳбари.
БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Президентга чуқур миннатдорлик билдирди.
Маросим БМТ каналлари орқали эфирга узатилди.
Изоҳ (0)