Ўтган ҳафта Россия шаҳарларида аноним қўнғироқлар амалга оширилиб, қатор жамоат муассасаларига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабарлар билан саросима келтириб чиқарилган эди. «РБК» нашри бу масала бўйича суриштирув ўтказиб, қўнғироқлар Брюсселдан амалга оширилганини аниқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, бу ишнинг ортида халқаро хакерлик гуруҳи туради. У бундай қўнғироқларни тўхтатиш эвазига бадал талаб қилиб, пул ишлашни режалаштирган.
Хакерлар махсус дастур тайёрлаган. У IP-телефония орқали савдо марказлари, вокзаллар, аэропортлар, мактаблар ва бошқа объектларга қўнғироқ қилган.
Россия хавфсизлик хизмати ва ИИВ махсус ишчи гуруҳ тузди. У мазкур ҳужумларга қарши турувчи дастурий таъминот яратиш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)