АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Россия Ҳаво-космик кучларини «Сурия демократик кучлари» марраларига авиазарба беришда айблади. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Коалиция маълумотларига кўра, Россия гўёки куни кеча Суриядаги Фрот дарёси шарқи, Дайр аз-Завр шаҳри яқинига зарба берган.
Баёнотда маълум қилинишича, зарба оқибатида коалиция ҳамкорлари сафидаги жангчилар жароҳат олган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ҳаво-космик кучларининг Дайр аз-Завр шаҳридаги террорчилар қўмондонлик пунктига ҳужум натижалари ҳақида ҳисобот берган эди. Авиазарба оқибатида қирққа яқин жангари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)