Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия расмийлари июлда қўлга олинган француз журналисти Лу Бюрони озод қилди, яқин орада у юртига жўнайди. Бу ҳақда унинг адвокати Мартель Прадель маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Биз журналист Лу Бюро озод этилганини маълум қиламиз. У яқин орада Туркиядан чиқариб юборилади. Шу билан бирга, Ширноқ суди ишни ёпгани йўқ ва курашни давом эттиришга тўғри келади», — дея ёзув қолдирди Прадель Twitter’даги саҳифасида.

Журналистни озод қилиш имконияти Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокараларидан сўнг туғилгани тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, TV5 Monde, Arte ва Slate билан ҳамкорлик қилган француз мустақил журналисти Лу Бюро 26 июлда Ироқ ва Туркия чегарасида қўлга олинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...