Қирғизистон Олий суди коллегияси қуйи инстанция қарорини маъқуллади ва номзодлар Аҳмадбек Келдибеков ва Исҳоқ Масалиевни президентлик сайловларида иштирок этишга қўймади. Бу ҳақда суд девонхонаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қуйи инстанция қарори Келдибековнинг судланганлиги тугатилмаганлиги, Масалиев тақдим этган сайловчилар имзоларида эса қонунчилик талаблари бузилгани сабабли қўллаб-қувватланди», — изоҳ берди девонхона вакиллари.
Олдинроқ юқоридаги сабабларга кўра мамлакат Марказий сайлов комиссияси икки номзодни рўйхатдан ўтказишни рад этган, бироқ улар мазкур қарор юзасидан суд идораларида баҳс қилишга уринганди.
Маълумот учун, Қирғизистондаги президентлик сайловлари жорий йил 15 октябрига белгиланган.
Изоҳ (0)