Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ювентус» футбол клуби президенти Андреа Аньелли 2,5 йилга футболдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда «Чемпионат» Football Italia нашрига асосланиб хабар берди.

Фото: Football Italia

Фото: Football Italia

Турин клуби президенти чипталар савдоси билан боғлиқ фирибгарликда айбланмоқда. Мамлакат прокуратураси Андреа Аньеллини чипталар сотувидаги қонунбузарлик ҳамда уларнинг олибсотарлар қўлига чиқиб кетишида айбдор ҳисоблайди.

Шундан келиб чиқиб, прокуратура «Ювентус» президенти нафақат 2,5 йил футболдан четда бўлиши керак, деб ҳисоблайди, балки 50 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлашини шарт деб билади. «Ювентус»нинг ўзи эса 300 минг евро жарима ва 2 та беллашувни мухлисларсиз стадионда ўтказишга тайёрланиши керак бўлади.

«Ювентус» адвокати Франко Коппининг айтишича, айблов Андреа Аньеллининг бўйнидан олиб ташланади. Адвокат ўз томонини тўлиқ оқлай олишига ишонмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталар олибсотарлар қўлида пайдо бўлган ҳолатлар бир неча бор кузатилганига қарамай, бу ишда иштирок этганларга нисбатан ҳозирча чора кўрилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда қамишзор ёқиб юборилди (видео)