Мексиканинг Герреро штатидаги Сан-Маркос аҳоли яшаш пунктидан «Макс» тўфони ўтганидан сўнг 200 уй вайрон бўлди, бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда штат губернатори Эктор Астудильо Twitter орқали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Илгари АҚШ тўфонлардан огоҳлантириш миллий маркази «Макс» тўфони заифлашиб бораётгани ва Мексиканинг жанубий штатларига боргунга қадар кучини йўқотишини билдирган эди.
https://twitter.com/HectorAstudillo/status/908698254522699776
Тўфондаги шамол тезлиги соатига 130 километрни ташкил этмоқда. Бу Саффир – Симпсон шкаласидаги беш категориянинг биринчисига мос келади.
Изоҳ (0)